Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

„Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим“.                                             [4:92]
Бу оят уни қасддан ўлдириш мусулмонни қасддан ўлдириш каби эканлигига далолат қиляпти.
Энди:

 

}الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأَنثَى {

„... озодкишимуқобилигаозодкишидан, қулучунқулдан, аёлкишиучунаёлдан...“,      [2:178]
оятига келсак, унинг мантуқи ҳур ҳурни, қул қулни, аёл аёлни ўлдиргандагина ўлдирилади, деган маънодадир, бундан бошқа далолат йўқ. Мафҳуми мухолафасидан эса ҳур қулни ўлдириб қўйса, эркак аёлни ўлдириб қўйса, ўзлари ўлдирилмайди, деган маъно чиқиб қолади. Мафҳуми мухолафа лақаб (ном) мафҳуми эмас, сифат мафҳумидир. Уни бекор қиладиган бошқа бир ҳужжат ворид бўлмаса, унга амал қилинаверади, ворид бўлса, бекор қилинади. Уни бекор қилиб келган ҳужжат унинг насхи ҳисобланмайди. Чунки фақат мантуқ насх қилинади, мафҳум эса фақат бекор қилинади. Масалан, Оллоҳ Таолонинг:


}وَلاَ تُكْرِهُوا فَتَيَاتِكُمْ عَلَى الْبِغَاءِ إِنْ أَرَدْنَ تَحَصُّنًا {

„Покликни истаган чўриларингизни... зинокорлик қилишга мажбурламанглар“,            [24:33]
деган оятининг мафҳуми мухолафасидан, агар улар сақланишни хоҳлашмаса, зинога мажбур қилиш мумкин, деган маъно чиқиб қолади. Лекин бу мафҳумни унинг зиддига далолат қилувчи бошқа бир ҳужжат, яъни Оллоҳ Таолонинг:


}وَلاَ تَقْرَبُوا الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلاً {

„Зиногаяқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энгёмонйўлдир“,      [17:32]
деган ҳамда:

 

}الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا كُلَّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مِائَةَ جَلْدَةٍ {

„Зинокор аёл ва зинокор эркак - улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар.“,    [24:2]
деган оятлари бекор қилади. Яна бир мисол, Оллоҳ Таоло айтади:

 

108-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222